14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинади

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

1 дақиқа ўқиш37 марта ўқилди

2020 йилнинг 24-26 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат делегацияси Берлин шаҳрида бўлиб турибди. Делегатция таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидходжаев ҳам бор.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг ички ривожланиши ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

Тадбир доирасида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер, Иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси М.Шуманн, Фан ва сиёсат жамғармаси – халқаро сиёсат ва хавфсизлик институти раҳбари Ф.Пертесом билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги жамғармалар вакиллари билан ҳам алоҳида музокаралар режалаштирилган. Шунингдек, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар марказида «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади