# Германия

Коронавирусдан касалланган беморларни даволашда кўмаклашиш учун Германиядан мутахассислар келиши кутилмоқда
Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимланган.

Германия газетасида пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибасига бағишланган мақола чоп этилди
Германияда чоп этиладиган «Карьера» газетаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига асосланиб миллий иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолати бўйича муштарийларга ахборот берди.

Германиялик ишбилармонлар ноқулай ташқи омилларга қарамай, ўз бизнесларини Ўзбекистонда давом эттирмоқчи
Германиялик ишбилармонлар вирус тарқалишидан келиб чиққан ноқулай ташқи омилларга қарамай, ўз бизнесларини Ўзбекистонда давом эттириш ва ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. 2020 йил учун белгиланган 1,1 миллиард евро миқдоридаги тўғридан-тўғри Германия инвестицияларини тўлиқ ўзлаштиришга келишиб олинди.

Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этишини ижобий баҳолади
Германия сиёсатини шакллантирувчи гуруҳлари фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги ҳудудий сиёсати, қарама-қаршиликлар тобора ортиб бораётган дунёнинг бошқа давлатлари учун “маёқ” ва “жуда яхши мисол” бўлиши мумкин.

Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинади
Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Ўзбекистон делегацияси «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатлар туркумида иштирок этиш учун Германияга етиб борди
Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар марказида «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатида қатнашиш учун Ўзбекистон делегацияси Германияга етиб борди.

Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонаси очилишини муҳокама қилди.