14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Берлинда Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга интеграцияси ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Германиянинг ишбилармон доиралари Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилиши, давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг камайиши, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

1 дақиқа ўқиш45 марта ўқилди

Жорий йилнинг 24-26 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидхаджаев иштирокидаги Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат делегацияси Берлин шаҳри (Германия)да ташрифи давом этмоқда.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

Ташриф чоғида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари, хусусан, минтақавий ва глобал савдо-иқтисодий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикр алмашилди. Хусусан, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Эдуард Кинсбрунер билан учрашув бўлиб ўтди.

Э. Кинсбрунернинг сўзларига кўра, Германиянинг ишбилармон доиралари Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилиши, хусусий мулк ҳимояси, рақобат муҳитини шаклланаётганлиги, давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг камайиши, давлат ва хусусий шерикликнинг ривожланаётганлиги, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан ишлаш хизмати

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади