# ЕОИИ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига ва Жаҳон савдо ташкилотига эҳтимолий аъзо бўлишини баҳолаш” мавзусида сўровнома ўтказди.
Сўров натижалари шуни кўрсатадики, респондентларнинг 74 % Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини қўллаб-қувватлайди. Респондентларнинг 16 % қарши, 4% нейтрал овоз беришган бўлса 6% жавоб беришга қийналишди.

ЕОИИ: ҳамкорлик сари қадам
ЕОИИга кузатувчи сифатидаги иштирокимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатади? Бу каби саволлар кўпчиликни ўйлантириши табиий. Айтиб ўтиш мумкинки, кузатувчи мақомидаги иштирокимиз қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этмасакда, бизга ЕОИИнинг ҳамма ишчи органларида бемалол фикр билдириш ҳуқуқини беради, дейди иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев.

Комилжон Эрназаров: Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нима беради?
Ушбу ҳамкорлик натижасида қўшимча равишда қиймати 1,6 млрд. АҚШ долларига тенг маҳсулотларни экспорт қилиш, темир йўлда ташиш харажатларини 220 млн. АҚШ долларига арзонлаштириш ҳамда меҳнат мигрантлари даромадларини 15-20 фоизга ошириш имкониятлари пайдо бўлади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи: Тарафдорлар ва қаршилар нима дейди?
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди. ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади. Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши мумкинлигини билдирди.

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишининг фармацевтика тармоғига таъсири
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан импорт қилинадиган дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларига нархларнинг пасайиши, сифатсиз дори-дармонлар улушининг камайиши сезилади. Шу билан бирга учинчи мамлакатлардан олиб кирилаётган дорилар нархларининг ошиши ҳам кузатилади.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга пандемияга қарши кураш учун кўмак ажратишини маълум қилди
Шарль Мишель Европа Иттифоқи ушбу глобал хатарга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар қилди.

Узоқ давом этадиган карантин чекловлари реал хавфларни келтириб чиқаради
Коронавирус ортидаги иқтисодий муаммолар, камбағаллик, ошаётган ташқи қарз ва ЕОИИ — депутат Нодир Жумаев билан суҳбат.

ЕОИИ билан ҳамкорлик мулоҳазалари: Ҳукумат аъзолари ушбу масалада депутатлар саволларига қандай жавоб қайтарди?
Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қай кўринишда бўлиши манфаатли бўлади? Халқ вакиллари бўлмиш депутатлар ва сенаторлар кейинги ойларда парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича, чуқур муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари лозимлигини амалий ишлари билан кўрсатмоқда.

COVID-19нинг навбатдаги таҳдиди
ЕООИнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими?

ЕОИИ билан инетеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Депутатлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари, вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ва хавф-хатарлар ҳам алоҳида ўрганилиши белгиланган. Авваламбор, шуни ҳисобга олишимиз керакки, ЕОИИ биз учун катта бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни яратади, дейди Олий Мажлис депутати Шарофиддин НАЗАРОВ.

Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи ҳақида фикрларини билдирди
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш биз учун қиймати 1 триллион 587 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган бозорга кириш имконини беради. Ўзбекистон бу бозорга ўзининг нисбатан арзон маҳсулотларини экспорт қилиб, катта миқёсда фойда кўриши мумкин, дейди Акмал Бурҳонов. Қодир Жумаев эса, ЕОИИга аъзо давлатларнинг бирортасига хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлар томонидан санкциялар қўлланиладиган бўлса, бу ҳолат Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмайди, деган фикрни билдирди.

ЕОИИга кириш автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга зарба беради
Мабодо ЕОИИга аъзо бўлсак, бу турли тармоқ ва соҳаларимизга турлича таъсир кўрсатади. Масалан, автосаноат, маиший техника ишлаб чиқарадиган қатор тармоқларга у жуда катта салбий зарба беради. Негаки, бу тармоқлар ўз маҳсулотларини халқимизга жаҳон бозоридаги ўртача баҳолардан юқори нархларда сотиб келишяпти. Мабодо ЕОИИга кирсак, улар банкрот бўлмаслик учун маҳсулотлари нархини пасайтиради, дейди Иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов.

Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этишини ижобий баҳолади
Германия сиёсатини шакллантирувчи гуруҳлари фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги ҳудудий сиёсати, қарама-қаршиликлар тобора ортиб бораётган дунёнинг бошқа давлатлари учун “маёқ” ва “жуда яхши мисол” бўлиши мумкин.

Берлинда Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга интеграцияси ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Германиянинг ишбилармон доиралари Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилиши, давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг камайиши, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Инфографика: Ўзбекистон автомобиль саноати ЕОИИга кириш шартларида
Транспорт харажатларини камайтиришдан олинган даромад йилига тахминан 240 миллион доллар бўлади. Умуман олганда, автомобил нархи камида 10-15% га камаяди.

Прагматик савол: ЕОИИга аъзо бўлиш керакми ёки йўқ?
"Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши хусусида мунозаралар ва фикрлар кўп баён этилмоқда. Айтиш жоизки, бу масалага қарашлар турлича: айрим олимлар ёки жамоат вакиллари иқтисодий манфаатлар асосида кириш тарафдори бўлса, айримлар эса бу масалага кўпроқ сиёсий урғу беришмоқда", дейди иқтисодиёт фанлари доктори Турсун Шодиев.

ЕИга ташриф: Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти бўйича тақдимоти, илмий доиралардаги учрашувлар, ЖСТ ва ЕОИИ билан ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси Европа Иттифоқи (ЕИ) пойтахтида ишчи сафари билан бўлиб турибди. Сафар чоғида Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти, ЕОИИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишининг фармацевтика тармоғига таъсири
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан импорт қилинадиган дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларига нархларнинг пасайиши, сифатсиз дори-дармонлар улушининг камайиши сезилади. Шу билан бирга учинчи мамлакатлардан олиб кирилаётган дорилар нархларининг ошиши ҳам кузатилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Брюсселда тақдимот ўтказди
Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий савдо-иқтисодий тузилмалари, биринчи навбатда, ЖСТ ва ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кутилаётган натижалари тўғрисида маълумотларлар берилди.

Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи: мамлакат ва халқ манфаатлари йўлидаги интеграция тўғрисидаги фикрлар
ЕОИИга кузатувчи мақомини олиш, келажакда иттифоққа аъзо бўлиш мажбуриятини юкламайди ва у белгиланган муддат билан чекланмаган.
Инфографика: Ўзбекистоннинг мева-сабзавотчилик тармоғи ЕОИИга аъзо бўлиши шароитида
Ўзбекистоннинг мева-сабзавотчилик тармоғи ЕОИИга аъзо бўлиши шароитида

ЖСТ ва ЕОИИ: иқтисодий интеграция - тараққиётнинг муҳим гарови
2019 йилнинг куз ойларидан бошлаб мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласи аҳоли ўртасида қизғин муҳокама ва мунозараларга сабаб бўла бошлади.

ЖСТ ва ЕОИИ: ҳамкорликнинг самарали истиқболлари
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг глобал иқтисодий интеграциянинг кенгайиши юзага кела бошлади. Халқаро иқтисодиётнинг чуқурлашуви натижасида турли иқтисодий ташкилотларнинг юзага келиши юз берди.

ЕОИИга қўшилиш билан Ўзбекистон ўзини ўзи чеклаб қўймоқчи эмас
Ўзбекистон ЕОИИдан ташқарида бўлган мамлакатлар билан ҳам яқин иқтисодий ва савдо муносабатларини сақлаб қолишга интилмоқда, деди Ўзбекистоннинг Нидерланддаги элчиси.