Инфографика: Ўзбекистон автомобиль саноати ЕОИИга кириш шартларида
Транспорт харажатларини камайтиришдан олинган даромад йилига тахминан 240 миллион доллар бўлади. Умуман олганда, автомобил нархи камида 10-15% га камаяди.

Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг турли илмий марказлари республиканинг ЕОИИга киришининг ижобий ва салбий томонларини синчковлик билан ўрганмоқда.
Шу йилнинг январ ойи бошида Президент Администратсияси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё Иттифоқига киришининг таъсирини баҳолаш бўйича тақдимотини ўтказди.



