14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Давлат иштирокидаги корхоналар сони 80 фоизгача қисқаради

Иқтисодиётда давлат иштироки хусусий секторда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда камайтирилади.

1 дақиқа ўқиш94 марта ўқилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, мавжуд корхоналарни тубдан ислоҳ қилиш ва улар фаолиятига корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш тўғрисидаги фармон лойиҳаси тайёрланган. Ушбу фармон билан Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси ҳам тасдиқланади. Бу ҳақда Давактив матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шунингдек, Мамлакатимиз тарихидаги энг йирик хусусийлаштириш дастури ва Корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатларга кўра, иқтисодиётда давлат иштироки хусусий секторда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда камайтирилади. Натижада давлат иштирокидаги корхоналар сонини 80 фоизгача қисқаради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади