Иқтисодиёт ва бизнес

Биржада ўтган ҳафта цемент, бензин, шакар ва пахта ёғи қанчадан сотилди?
Ўтган ҳафтада "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 066,8 млрд сўмлик товарлар сотилган. Цемент 98,0 %, бензин 26,2%, шакар 53,2%, пахта ёғи 72,3% сотилди.

Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг сарфланиши бўйича маълумот берилди (+Инфографика)
Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 18 августга қадар 8 448,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, шундан 6 753,5 млрд. сўми тегишли ташкилотлар томонидан ўзлаштирилган.

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар вақтинча давлат харидларида иштирок этмайди
2021 йил 1 январдан хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни “эркин муомалага чиқариш учун” божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади.

Доллар курси жорий ҳафтада ҳам кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк 25 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар ва тенги кўтарилди, евро ва рубль тушди.

Банкка қўйилган омонатни муддатидан олдин олса фоизи қандай ҳисобланади?
Банкка қўйилган омонатни мижоз ўз хоҳишига қараб, чиқим қилиши мумкинми? Агар муддатидан олдин фойдаланса, омонат фоизи қандай бўлади? Ушбу саволларга Марказий банк жавоб берди.

Гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун Франция тараққиёт агентлиги билан 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича келишув имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида бир нечта ГЭСларнинг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.

Етти ойда чакана савдо товар айланмаси 103,5 трлн сўмни ташкил этди
Республика чакана савдо товар айланмасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўсиш суръатлари кузатилган.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга яна 200 млн доллар кредит ажратиши мумкин
ОТБ директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатда қайтариш шарти билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини кўриб чиқади.

Боғчалардаги “ўйин”лар: Сифатсиз таомлардан тортиб, ота-оналар тўловларининг ўзлаштирилишигача
Ҳисоб палатаси томонидан ўрганишлар ўтказилганида боғчаларда сарёғ сифатида истеъмолга яроқсиз “СПРЕД” (ўсимлик мойи ва сут ёғининг аралашмаси), ветеринария назоратидан ўтказилмаган гўшт маҳсулотлари харид қилиниб, тарбияланувчиларни овқатланиши учун сарфлангани аниқланди.

Марказий банк: Аҳолининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари сезиларли даражада қисқарган
Марказий банк аҳоли турмуш даражаси ва инфляция бўйича маълумот берди. Унга кўра, ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга камайиб, 164 минг сўмни ташкил этган.

Август ойигача Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанчага етди?
Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан 5,6 млрд долларга кўпайган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси қайси автомобил нархи қанчага камайиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди
Экспортга йўналтирилган автомобиллар экспортга қилинмаган ёки экспортдан қайтган тақдирда ички бозорга дилерлар орқали сотишда тенг тақсимланади.

Ўтган ҳафтада биржада пахта ёғи ва шакар қанчадан сотилди?
Ўтган ҳафтада савдо платформаларига 2 174,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 825,0 тоннаси, яъни 83,9% сотилди. Биржа савдоларига 2 624,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 890,0 тоннаси, яъни 33,9% сотилди.

Хоразм вилоятида умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

15 мартдан кейин кредит олганларга кредит таътили берилмайдими?
Марказий банк: кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Қўшимча маълумотлар олиш учун бевосита тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистон яна бир уяли алоқа операторига эга бўлди
Humans компанияси Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа операторига айланди. 19 августдан 15 сентябрга қадар компания SIM-карта ва банк карталарига олдиндан буюртма олишни бошлайди.

Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 217 млн. долларга камайди
Марказий банк матбуот хизмати Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумот берди.

Дорихоналарда қандай дори воситалари мавжуд эмас ва қандай дориларнинг нархлари оширилган?
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида кўпчилик дорихоналарда COVID-19 билан даволаниш учун зарур бўлган воситаларнинг танқислиги ва нархларнинг оширилиши кузатилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вазият ҳақида қуйидагича изоҳ берди.

2020 йилнинг 6 ойида жисмоний шахслар томонидан қанча доллар сотилди ва сотиб олинди?
Жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 842 млн. долларга ошди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 8 та микро ГЭС қуриш лойиҳасини эълон қилди
Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятини ошириш борасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида йирик ГЭСларни қуриш баробарида, микро ва кичик ГЭСларни қуришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Электрон танлов ва тендер бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди
Электрон танлов ва тендер бўйича энг йирик битимлар Наманган вилояти (37%) ва Тошкент шаҳри (30%) да тузилган. Кейинги ўринларда турган Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг улушлари мос тарзда 19% ва 8% ни ташкил этди.

Карантин вақтида кечиктирилган кредит тўловларининг тўлаш тартиби қандай?
Пандемия даврида жисмоний шахслар учун ҳам кредитлар 1 октябрга қадар узайтирилган эди. Лекин банкдан ҳозирги ойдаги кредит тўловига қўшиб, ўтган ойлар учун ҳам тўловни қўшиб тўлаш сўралмоқда. Бу қанчалик тўғри, деган саволга Марказий банк матбуот хизмати жавоб берди.

Доллар курси 15 сўмга кўтарилди
Марказий банк 18 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро, рубль ва тенге кўтарилди.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.