Иқтисодиёт ва бизнес

Республика деҳқон бозорларида мол гўшти ва қўй гўшти нархлари эълон қилинди
Энг арзон гўшт «Нукус деҳқон бозори»да, энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилмоқда.

"Халқ банки" 15 фоизли имтиёзли кредит олиш бўйича 50 та намунавий бизнес режаларни тақдим этди
"Халқ банки" 15 фоизли имтиёзли кредит ва тадбиркорликнинг барча йўналишлари бўйича 50 та намунавий бизнес режасини таклиф қилди. Сиз "Халқ банки"дан Пул маблағи, Бизнес режа ва Профессионал маслаҳат олишингиз мумкин. Қуйида батафсил маълумот билан танишинг.

Давлат солиқ қўмитаси: Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмни ташкил этди
Агар ҳар бир истеъмолчи томонидан чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари камайиб, бюджет тушумлари ошиб боради.

Бошоқли дон экинлари бўйича давлат хариди тўлиқ бекор қилинади
2021 йил ҳосили учун экиладиган кузги бошоқли дон экинларининг уруғларини етарли миқдорда нав ва авлодлар бўйича тозалаш, саралаш, дорилаш, қоплаш ҳамда сертификатлаш ишлари шу йилнинг 25 сентябрига қадар якунланади.

Одилбек Исоқов: Олинаётган ташқи қарзлар халқнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида сарфланяпти
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташқи қарз масаласига тўхталиб ўтар экан, олинаётган қарзларнинг қаерга, қандай сарфланаётгани жамоатчилик назоратида бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фахриддин Бобоев: "Ўзчармсаноат"нинг Nike ва Adidas етакчи компаниялари билан шартномаси бор
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбари Фахриддин Бобоевнинг маълум қилишича, "SinoInternational" МЧЖ заводида дунёга машҳур бренд остида 3 миллион жуфт кроссовкани аутсорсингга топширишни режалаштирилган.
“Ўзбекгидроэнерго” янги ГЭСларни қуришда ОТБ билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида “барқарор гидроэнергетика” лойиҳаси доирасида Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш учун 25 йил муддатга 60,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.

Экспорт қилувчиларнинг суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари компенсация қилинади
Суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан суғурта пулининг 1%идан ортиқ бўлмаган миқдорда компенсация қилиб берилади.

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни қўлга киритди
Ўзбекистонда олтиннинг экспортидаги улуши 39,8 фоизга етди. Бугунги кунда олтиннинг бозордаги нархи деярли 62 долларни ташкил этмоқда.

Беҳзод Ҳамроев: "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури учун йил охиригача 5,5 трл сўм ажратилади
7 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев пандемия сабабли республикада октябрь ойигача кредит тўловини кечиктириш натижалари ҳақида маълумот берди.

Доллар курсида кўтарилиш, евро курсида пастлаш кузатилди
Марказий банк 8 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Валюта операцияларини амалга оширишда янгиликлар жорий этилди
Жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга оширишда улардан паспорт нусхаси талаб қилиш билан боғлиқ норма чиқариб ташланди ва банк мижозлари учун яна бир қанча қулайликлар яратилди.

ОТБ Ўзбекистонда автомагистрал йўлларни реконструкция қилиш учун қарз маблағлари ажратади
ОТБ томонидан ажратилган қарз маблағлар ҳисобига Ўзбекистондаги Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

Сентябрь ойининг илк ҳафтасида ҳам доллар курси кўтарилди
Марказий банк 3 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада япон иенасидан бошқа барча валюта курслари кўтарилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди.

Сардобада зарар кўрган ичимлик сув иншоотларини тиклаш учун 129,7 млрд. сўм ажратилди
Офат натижасида зарар кўрган марказлашган ичимлик суви объектлари қайта тикланмагунича талафот кўрган аҳоли пунктларига 53 та махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилиши йўлга қўйилган.

«E-CARD» электрон пуллар тизими реестрига киритилди
Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти - «Универсалбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади.

Тимур Ишметов: ҚҚС бўйича жорий йил январь-июнь ойларида тушумлар 2 трлн. сўмга камайди
2020 йил I ярим йиллигида солиқ тўловчиларга қоплаб берилган ҚҚС суммаси 1,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Фарғонада етиштирилган шафтолилар қайси давлатларга экспорт қилинди?
Жорий йилда 47,7 минг тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Экспорт қилинган жами шафтолининг 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Лондон биржасида облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ана шу мақсадда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Марказий банк: Ўзбекистонда янги банк фаолиятини бошлайди
“ANOR BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Марказий банк 200 ва 500 сўмлик банкнотларни алмаштириш муддати қачонгача эканлигини эслатиб ўтди
Эски намунадаги 200 сўм ва 500 сўм қийматидаги банкнотларни 29 августгача тижорат банклари кассалари орқали алмаштириб олиш мумкин.

Ўзбекистон 7 ойда 21,5 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
Пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган.

Ўзбекистонда 7 ой давомида қайси автомобил кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.