Иқтисодиёт ва бизнес

“Ўзбекгидроэнерго” Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлади
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Франция тараққиёт агентлиги билан 20 йил муддатга 55,8 миллион евро ажратиш тўғрисида заём келишуви имзолаган.

Тижорат банкларида ҳам доллар курси кўтарилди
6 октябрдан Марказий банк валюта курслари кўтарилгани ҳақида хабар қилган эди. Жумладан, 1 АҚШ долларининг расмий курси 18,47 сўмга кўтарилиб, 10 339,68 сўмни ташкил қилди.

Бир йил олдин ИТМ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шаклида қайта ташкил этилди
Ўтган йил давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 300 га яқин аналитик материаллар, таҳлиллар, ҳисоботлар ва таклифлар, 160 дан ортиқ таҳлилий мақолалар хорижий оммавий ахборот воситаларида нашр этилди.

Тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш тизими жорий қилинмоқда
Ушбу тизим банкларнинг хизмат кўрсатиш борасида заиф нуқтларини аниқлашга ҳамда мавжуд тизимли камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради.

Эртадан валюталар курси сезиларли кўтарилади
Марказий банк 06 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Хитойнинг “Alibabа” компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайти махсус калитларни очиб берган бўлиб, бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ёғ, тухум ва шакар нархларининг кескин ошиши сабабини изоҳлади
Кунгабоқар ёғининг чакана нархи сентябрь ойининг бошига нисбатан 30 фоизга, тухум 15 фоизга, шакар 34 фоизга кўтарилган.

Инфляция даражаси сентябр ойида Ўзбекистонда 1,4 % ташкил этди
Сўнги бир ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,2%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,0%, ва аҳолига пуллик хизматлар тарифи ойига ўртача 0,5% га ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсири ҳақида (+видео)
Обид Хакимов, БМТ Озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Донгю тақдим этган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклаш бўйича амалга оширган сиёсати самарасиз эканлиги ва бу кенг кўламли гуманитар инқирозга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг маълумотлари «Инсон капитали индекси» рейтингида эълон қилинмаган.

Ўзбекистон Туркиядан 4,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак сотиб олган
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 млн. AҚШ долларига кам.

Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди
Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

2019 йилда ўртача ҳар 100-та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аҳоли турмуш даражасига оид статистик маълумотлар эълон қилинди.

Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда
Ҳудудлар кесимда маҳалла, ёшлар ва меҳнат жамоаларининг саёҳатга чиқиш график жадвали тасдиқланиб, туроператорлар томонидан саёҳатларни ташкил этилиши учун керакли тавсиялар бериб борилмоқда.

Ўзбекистон-Россия инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларига янгича қараш
Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидладилар ва турли даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга содиқ эканликларини билдирдилар.

Август ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9 % ўсиш суръатига эга бўлди.

Темур Ишметов 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат бюджети қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот берди
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йилида ўтказилган 2 584 та назорат тадбирларидан 2 021 тасида (78 %) 1 трлн 298 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Ўзбекистонда доллар курси сезиларли даражада кўтарилди
Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон 13 та давлатга узум экспорт қилди
Ўзбекистонда етиштирилган узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 22,8 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон бозорига Škoda автомобиллари кириб келмоқда
Škoda автомобилларига буюртма октябрь ойида бошланади ва шу ойнинг ўзида етказиб берилади.

Давлат қарзи ЯИМга нисбати йил бошига қараганда қанчага ошгани маълум қилинди
Давлат қарзи ЯИМга нисбати 2020 йил бошига нисбатан 3,5 фоизга ошган. Реал ЯИМ ўсиш суръатининг давлат қарзининг ЯИМга нисбатига таъсири камроқ бўлиб, бу мазкур даврда реал ЯИМ ўсиш суръатининг пастроқ суръат билан ўсгани билан изоҳланади.

Ўзбекистонда KIA автомобиллари ишлаб чиқарилади
2020 йил ноябрь ойида «Жиззах» ЭИЗда бизнес-класс седанининг янги глобал номига айланган KIA К5 автомобили ва дунёда сенсация ҳисобланган ҳамда кўплаб бозорларда эътибор қозонган KIA Seltos ихчам кроссовери ишлаб чиқарила бошланади.

Молия вазирлиги: Жорий йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 млрд. долларга ошди
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.

Марказий банк асосий ставкасига боғланган кредитларда ўзагаришлар кутиляпти
Инфляция даражаси паст даражада сақланиб турган бир пайтда Марказий банк томонидан асосий ставканининг 1%га туширилиши миллий валютадаги кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларининг тушишига замин яратади.