Марказий банк асосий ставкасига боғланган кредитларда ўзагаришлар кутиляпти
Инфляция даражаси паст даражада сақланиб турган бир пайтда Марказий банк томонидан асосий ставканининг 1%га туширилиши миллий валютадаги кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларининг тушишига замин яратади.

Марказий банк бошқарув йиғилишида асосий ставка 14% этиб белгиланди. Бу 1%ли пасайиш натижасида сўмда ажратиладиган кредит ва депозит фоизлари 1% га пасайишига олиб келиши кутиляпти.
Хусусан Марказий банк асосий ставкасига боғланган қуйидаги кредитларда ўзагаришлар кутиляпти:
- ипотека кредитларида
- таълим кредитларида
- давлат дастури доирасида бериладиган кредитларда



