14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Сардобада зарар кўрган ичимлик сув иншоотларини тиклаш учун 129,7 млрд. сўм ажратилди

Офат натижасида зарар кўрган марказлашган ичимлик суви объектлари қайта тикланмагунича талафот кўрган аҳоли пунктларига 53 та махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилиши йўлга қўйилган.

1 дақиқа ўқиш28 марта ўқилди

27 август куни АОКАда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Алипоша Аҳмедов Сардоба фожиасидан зарар кўрган туманларда ичимлик сув иншоотларини тиклаш учун амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

“Офат натижасида зарар кўрган марказлашган ичимлик суви объектлари қайта тикланмагунича талафот кўрган аҳоли пунктларига 53 та махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилиши йўлга қўйилди. Марказлашган ичимлик сув таъминоти тизимини қайта тиклаш учун 16 та лойиҳа доирасида диаметри 50 мм дан 450 мм гача бўлган 103,3 км магистраль ва ички ичимлик сув тармоқлари тортилди, 18 та сув иншоотлари реконструкция қилинди ва қурилди, 4 та оқова сув тозалаш иншоотлари қурилди ҳамда 15 км оқова сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, 332 та кузатув ва абонент қудуғи, 36 та энергия тежамкор насос ускунаси ўрнатилди, 8 та сув минораси ва тик қудуқ қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

Ушбу мақсадларда Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 129,7 млрд. сўм, шу жумладан 65,5 млрд сўм ичимлик сув иншооти ва тармоқлари реконструкциясига ва 64,2 млрд. сўм янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ичимлик ва оқова сув иншооти ва тармоқлари қурилиши учун ажратилди.

Бажарилган ишлар натижасида 31 200 нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик сув билан таъминланади. Шундан 16 000 нафарга яқин аҳоли марказлашган ичимлик суви билан илк бор таъминланди. Оқова сув хизматлари билан 15 200 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди. 470 дан ортиқ хонадон ичимлик сувига уланди ва хонадонларга сув ҳисоблагич ускуналари ўрнатилмоқда. Барча объектларда ўрнатилган асбоб-ускуна ва жиҳозларни қурилган иншоотлар билан бирга комплекс (қувурларни гидравлик) синовдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Аниқланган камчиликлар пудратчи ташкилотлар томонидан бартараф этилмоқда”, дея маълумот берди Аҳмедов.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади