14 октябрь, чоршанба11:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11

# Сардоба

16 та топилди

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Сардоба воқеасида жабр кўрганлар учун барпо этилган уйларни бориб кўрди (+фото)

Бутун мамлакатимиздан мутахассислар келди. Бу ерда Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятнинг ўз кўчаси бор, деди Шавкат Мирзиёев.

2 дақ687
Иқтисодиёт ва бизнес

Сардобада зарар кўрган ичимлик сув иншоотларини тиклаш учун 129,7 млрд. сўм ажратилди

Офат натижасида зарар кўрган марказлашган ичимлик суви объектлари қайта тикланмагунича талафот кўрган аҳоли пунктларига 53 та махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилиши йўлга қўйилган.

1 дақ28
Жамият

Бош прокуратура «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабабларини аниқлади

30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди.

3 дақ350
Жамият

Сардобадаги тошқиндан талафот кўрган аҳоли ва тадбиркорликнинг банклардан қарзи 6 ойгача узайтирилди

13 май куни АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

1 дақ26
Иқтисодиёт ва бизнес

Сардобадаги тошқин оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади

Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш мақсадида давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилади. Ушбу маблағлар 9та йўналишда тақсимланиши кўзда тутилган.

3 дақ100
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади

Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларига берилади.

1 дақ172
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади

Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

1 дақ164
Жамият

Сирдарёда уй-жойига зиён етган аҳоли учун кўп қаватли уйлар қурилади

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

1 дақ628
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Сардобадаги сув тошқинида 4 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди, деди Президентимиз.

2 дақ152
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ўз уйларига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлди (фото)

3 май куни Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласи аҳолиси ўз уйларига қайта бошлади. Шавкат Мирзиёев маҳалладаги хонадонларда бўлиб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради.

1 дақ1 445
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гулистонга эвакуация қилинган одамлар билан учрашди (фото)

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан учрашиб, сўнгра Тошкентга қайтди.

1 дақ448
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан масалаҳатлашиб иш тутамиз (фото)

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманидаги сув тошқинига дуч келган маҳалаларни бориб кўрди. Ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлиб, талафот кўрган жойларда турмуш шароитлари тез кунларда тикланиши, аҳолига ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

1 дақ636
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Бу ҳеч ким кутмаган синов. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Президент оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларига одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилишни топширди.

2 дақ1 635
Жамият

ФВВ: Сардобадаги сув оқими Арнасой кўлига йўналтирилди

Эвакуация қилинган аҳоли учун ниқоб, антисептик восита ва қўлқоплар тарқатилди. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

1 дақ940
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига етиб борди

Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Президент ҳолат билан танишиш мақсадида Сардоба туманига ташриф буюрди.

1 дақ526
Жамият

ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди

Сардоба туманидан 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙларидан ҳам аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.

1 дақ2 338
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади