14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Сирдарёда уй-жойига зиён етган аҳоли учун кўп қаватли уйлар қурилади

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

1 дақиқа ўқиш628 марта ўқилди

Президентнинг Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба сув омбори» тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.

Фармойишда:

  • Сирдарё вилоятидаги «Сардоба сув омбори» тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилиши;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда юз берган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетига дастлаб 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиши;
  • Фавқулодда ҳодиса натижасида уй-жойларига жиддий зиён етказилган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланди.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади