14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади

Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларига берилади.

1 дақиқа ўқиш172 марта ўқилди

Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Ватандошимиз Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатган.

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади

Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади