14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Банкка қўйилган омонатни муддатидан олдин олса фоизи қандай ҳисобланади?

Банкка қўйилган омонатни мижоз ўз хоҳишига қараб, чиқим қилиши мумкинми? Агар муддатидан олдин фойдаланса, омонат фоизи қандай бўлади? Ушбу саволларга Марказий банк жавоб берди.

1 дақиқа ўқиш67 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 763-моддасида омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлаши қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 762-моддасига асосан, агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёҳуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб олиш ниятида бўлса, бу қарорини омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин банкни хабардор қилиши шарт.

Муддатли ёки бошқа омонат (талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно) муддат тугагунга қадар ёҳуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат фоизлари тўланмайди.

Шундан келиб чиқиб, мижоз банкни хабардор қилган ҳолда, омонатни тўлиқ ёки қисман олиши мумкин, ушбу ҳолатда омонат учун ҳисобланадиган фоиз ставкаси бўйича шартлар банк ва омонатчи ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади