14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Август ойигача Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанчага етди?

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан 5,6 млрд долларга кўпайган.

1 дақиқа ўқиш53 марта ўқилди

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан 5,6 млрд долларга кўпайиб, 1 август ҳолатига 34,7 млрд долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Шулардан, валюта активлари 13,6 млрд долларни (январь ойидан бошлаб +1,1 млрд доллар), қуйма шаклидаги монетар олтинлар — 20,7 млрд долларни (+4,4 млрд) ташкил этади.

Соф олтин-валюта захиралари январь ойидан бери 5,3 млрд долларга ўсиб, 33,9 млрд долларга етди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади