14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўтган ҳафтада биржада пахта ёғи ва шакар қанчадан сотилди?

Ўтган ҳафтада савдо платформаларига 2 174,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 825,0 тоннаси, яъни 83,9% сотилди. Биржа савдоларига 2 624,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 890,0 тоннаси, яъни 33,9% сотилди.

1 дақиқа ўқиш94 марта ўқилди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг савдо платформаларига 2 174,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 825,0 тоннаси, яъни 83,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 672,0 минг сўмдан 12 668,2 минг сўмгача, яъни 7,3% га камайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси 4,3% га ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 10 900,0 минг сўмни ташкил этди.

Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 624,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 890,0 тоннаси, яъни 33,9% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 855,2 минг сўмдан 5 852,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва маҳсулотни бир тоннаси учун 5 846,4 минг сўмни ташкил қилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади