14 октябрь, чоршанба09:01Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Хоразм вилоятида умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

1 дақиқа ўқиш25 марта ўқилди

“Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида 2020–2022 йилларда умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 84 та инвестиция лойиҳалари, бундан ташқари умумий қиймати 516,8 млн долларлик 26 та истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг (ЭИЗ) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтириладиган ҳудудлар белгиланди.

Қарорга кўра, ЭИЗга Ўзбекистоннинг тегишлича хориждаги дипломатик ваколатхоналари бириктирилди.

Бириктирилган элчихоналар вилоят ҳокимлиги билан биргаликда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ЭИЗда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштиради.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Инфратузилма жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари ЭИЗнинг кенгайтирилган ҳудудларида инфратузилма қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб экспорт қатновларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади