14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди

“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш73 марта ўқилди

Қарор билан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қоплаш, шунингдек, бошқа солиқлар бўйича қарздорлик ҳисобига қоплашни тартибга солади.

Низомга кўра, аризалар солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинет орқали берилади.

Солиқ органи ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, 5 кунда ҳужжатларни солиқ тўловчига қайтаради.

Ҳужжатлар тўлиқ бўлганида солиқ органи 50 кунгача муддатда аризада қайд қилинган, ҚҚСнинг асосланганлиги юзасидан камерал назорат ўтказади.

Назорат натижаларига кўра, солиқ органи ҚҚСни тўлиқ ёки қисман қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхаси солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ тўловчи қарор нусхасини олганидан бошлаб 3 кунда тафовут аниқланган давр учун солиқ ҳисоботини беради.

Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган қарзларига йўналтирилиши мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади