Барча янгиликлар

Пенсионерларнинг пластик карталари етказиб берилган вақтда СМС-хабарнома ёқиб берилади
Карантин даврида банк ходимлари томонидан пластик карталари уларнинг эгаларига яшаш манзиллари бўйича етказиб берилади. СМС-хабарнома хизмати фаоллаштириб берилиши учун фуқародан ўша ернинг ўзида ариза ёзиб бериш талаб этилади.

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён қанчага кўпайди?
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра қанчага кўпайгани ҳақида маълумот берди. Аҳоли кўпайиши сонининг энг кўп кўрсаткичи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушишни бошлади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28 апрелдан 7,49 сўмга пастлади.

БАА компанияси Навоий вилоятида фотоэлектрик станцияси қуради
Навоий вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази аҳоли ўртасида истеъмолчилар фикри Индексини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази истеъмолчилар фикрини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Сўровнома ҳар ойда ўтказилади. Унда 16 ёш ва ундан катта ёшдаги Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин.

Ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади
Сайтда чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш хизматлари йўлга қўйилади.

1 майдан қандай ўзгаришлар бўлади?
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ўзгаради, яъни боғча пули ошади. Бундан ташқари яна бир қанча қанча ўзгаришлар амалга ошади.

Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари рағбатлантирилади
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланади.

Бир қатор йўналишлар фаолиятини қайта бошлаш учун рухсат берилади
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

Ғалладан бўшаган майдонлар вақтинча ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига бўлиб берилади
Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари кўрилди.

Жаҳон тан олган университет
“Плехановка” университети БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Сифатли таълим” номинацияси бўйича жаҳоннинг 676 университети ўртасида 3-ўринни, Россия олий таълим муассасалари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмоқчилигидан вафот этди
19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. 24 апрель куни ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмоқчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 8 нафарга етди.

«Google» Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади
ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фитр садақа ва фидя миқдорини белгилади
Бу йилги фидя миқдори эса бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 20 минг сўм деб белгиланди.

Экспорт географияси дунёнинг 34 та давлатини қамраб олди
Экспорт географияси дунёнинг 34 та давлатини қамраб олиб, жорий йилда Австрия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

Зироат Мирзиёева 5 минг аёлга моддий ёрдам беради
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади. «Zamin» фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган.

Шавкат Мирзиёев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини юклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

TBC Uzbekistan ўз фаолиятини 2020 йилнинг июн ойида бошлайди
TBC Uzbekistan, TBC PLC банклар гуруҳининг шуъба компанияси, банк амалиётларини жорий этиш учун лицензияни қўлга киритди ва ўз фаолиятини 2020-йил июн ойининг бошидан бошлашни режалаштирмоқда.

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантин даври учун қанча маблағ сарфланмоқда?
23 апрель куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов карантинда бўлганлар ва коронавирусдан даволанаётганларнинг ҳар бирига қанчадан маблағ сарфланаётгани ҳақида маълум қилди.

Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилинади
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда илк бор онлайн поликлиника ишга туширилди
Ўзбекистонда илк марта “Шифокордан сўранг” онлайн поликлиникаси синов тариқасида ишга туширилди. Ушбу онлайн хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул.

Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги фармон чиқарди
Бу чекловлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи - грин-картани қўлга киритишни хоҳлайдиганлар учун амал қилади.

Шавкат Мирзиёев барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаш бўйича кўрсатма берди
Барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватланади
Аҳоли бандлигини таъминлашда Тошкент шаҳридаги вазиятни алоҳида инобатга олиб, хусусий банклар ёрдамида туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак кўрсатилади.