14 октябрь, чоршанба13:11Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

«Google» Ўзбекистонда ҚҚС тўлашни бошлади

ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди.

1 дақиқа ўқиш81 марта ўқилди

Солиқ кодекси билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хорижий компаниялари учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш жорий этилганди.

Бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат – Интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси яратилди.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ҚҚС бўйича биринчи тўлов «Google Commerce Limited» компанияси томонидан амалга оширилди. Компания жорий йилнинг I чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлади.

Бугунги кунга қадар ҚҚС-офис орқали Ўзбекистонда 9 та хорижий компаниялар ихтиёрий солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Улар:

- Google Commerce Limited;
- Google Ireland Limited;
- Google Voice Inc;
- Apple Distribution International Limited;
- Netflix International B.V.;
- Samsung Electronics Co., Ltd.;
- Сleverbridge AG;
- Xsolla (USA), Inc.;
- Activision Blizzard International BV

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади