14 октябрь, чоршанба14:01Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади

Сайтда чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш хизматлари йўлга қўйилади.

1 дақиқа ўқиш170 марта ўқилди

Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу қарор лойиҳаси Маданият вазирлиги томонидан муҳокамага жойлашатирилди.

Лойиҳага кўра, ягона электрон чипта сотиш порталининг ягона оператори МЧЖ шаклида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда "Ягона республика процессинг маркази" МЧЖ (Uzcard) Операторнинг муассислари ҳисобланади. Uzcard 51 фоиз улуш билан ва жамғарма 49 фоиз улуш билан оператор устав капиталида иштирок этади.

Оператор томонидан электрон чипталарни сотиб олиш учун сайт яратилади ва унинг фаолияти юритилади. Чипта сотиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун операторга воситачилик ҳақини ундириш ҳуқуқи берилади.

Сайтда чипталарни брон қилиш, сотиш ва қайтариш, агентларни улаш хизматлари йўлга қўйилади.

Ягона тизим "Ўзбекистон темир йўллари", "Uzbekistan airways", "Ўзавтовокзал сервис" ДУК ва республика ҳудудидаги барча автовокзаллар ва йўловчилар автостанциялари, спорт объектлари ва бошқа чипта сотиш ахборот тизимларини интеграция қилади.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 9 майга қадар давом этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади