14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилинади

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш110 марта ўқилди

Қарор билан Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби тасдиқланди ва унинг энг муҳим вазифалари белгиланди.

Йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг вазифаларидан ҳисобланади.

Қарор билан қатор вазирликлар қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгиланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади