14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантин даври учун қанча маблағ сарфланмоқда?

23 апрель куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов карантинда бўлганлар ва коронавирусдан даволанаётганларнинг ҳар бирига қанчадан маблағ сарфланаётгани ҳақида маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш618 марта ўқилди

23 апрель куни Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирокида сессия бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, Ўзбекистонда касалликдан даволанаётганлар ҳам, касалликда гумон қилинганлар ҳам, карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда, муолажалар олиб борилмоқда.

“Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир беморнинг тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади