14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги фармон чиқарди

Бу чекловлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи - грин-картани қўлга киритишни хоҳлайдиганлар учун амал қилади.

1 дақиқа ўқиш62 марта ўқилди

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси туфайли мамлакатда иш ўринлари дефицити туфайли АҚШга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

"Америкалик ажойиб меҳнаткашларни ҳимоя қилиш мақсадида Қўшма Штатларга иммиграцияни вақтинчалик тўхтатдим. Бу жамиятнинг барча қатламидаги ишсиз америкаликлар иқтисодимиз ўсишни бошлаши билан иш ўринларига даъвогарлар рўйхатида биринчи бўлишларини кафолатлайди. Биз шунингдек тиббий ресурсларимизни тежаб қоламиз", деган Трамп матбуот-анжумани давомида.

Оқ Уй хусусан, коронавирусга қарши курашда ёрдами зарур бўлган шифокорлар ва бошқа ишчилар учун истисно қилинишини изоҳлаб ўтганлар.

Трамп маъмурияти бир қатор ижтимоий сўровлардан маълумотлар келтиришган ва уларда америкаликларнинг аксарияти мамлакатга иммиграция вақтинчалик чекланишини қўллаб-қувватлашларини, оммавий иммиграция бу хатар эканлигини билдиришган.

Бундай фармонни имзолаши тўғрисида Трамп куни кеча маълум қилган эди. Президент сўзларига кўра, бу чекловлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқи - грин-картани қўлга киритишни хоҳлайдиганлар учун амал қилади. Трамп иммиграцияни икки ойга вақтинча тўхтатишини ва муддат ўтиши билан, фармоннинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтирмаслик ҳақида қарор қабул қилишини аниқлаштириб ўтган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади