# грант

Бизнес учун 10 минг долларгача грант ажратилади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қўшма ташаббуси кичик бизнес субектларидан Тадбиркорликни Интеграциялашган дастурида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддатини узайтирди.

Хотин-қизларнинг ОТМга киришлари учун қўшимча грант асосида тартиби белгиланди
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизларига ОТМларга киришда тавсиянома берилади. Бундай тавсияномалар яна бир қанча мезонлар асосида берилади.

Овқат ва сувенир маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари учун грантлар ажратилади
1 июнь куни бўлиб ўтган “Тикланиш сари йўл” мавзусида туризмга оид халқаро онлайн-конференцияда Азиз Абдуҳакимов Туризм соҳасидаги инқирозга қарши жамғарма фонди 110 миллион доллардан ошгани ҳақида маълум қилган.

Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилинади
“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлар учун 200 минг долларлик грант ажратади
Молиявий институт раҳбари М.Асакава ушбу масалани ҳал қилиш учун алоҳида гуруҳ тузилгани, бу борадаги мурожаатни маъқуллаш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш жараёнини тезлаштиришда зарур барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишни маълум қилди.