14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватланади

Аҳоли бандлигини таъминлашда Тошкент шаҳридаги вазиятни алоҳида инобатга олиб, хусусий банклар ёрдамида туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак кўрсатилади.

1 дақиқа ўқиш720 марта ўқилди

Карантин чекловлари сабабли, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ ҳаракати доирасида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  1. Тадбиркорлар ва фермерлар ўзининг йўналиши бўйича камбағал оилаларга томорқада экин экишга ёрдам берадилар, уларга қорамол ва парранда тарқатиши ҳамда касаначиликни йўлга қўйишда кўмаклашадилар. Ишларни Оператив штаб мувофиқлаштириб боради.
  2. Аҳоли бандлигини таъминлашда Тошкент шаҳридаги вазиятни алоҳида инобатга олиб, хусусий банклар ёрдамида туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмак кўрсатилади.
  3. Карантинга қадар ишсиз бўлган ва кунлик даромад асосида яшаб келган кўплаб фуқаролар фаол меҳнат орқали иш билан таъминлади.
  4. Сервис соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилади:
  • ишлаб чиқарувчи корхоналарга товарларини аҳолига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
  • тижорат банклари аҳолига уй-жойларни ремонт қилиш ҳамда автотранспорт, маиший техника ва бошқа товарларга кредитлар беришни кенгайтиради.
  1. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун зарур шарт-шароит ва енгилликлар яратилади.
  2. Аҳолининг уйда қолган ҳолда бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандчилик ривожлантирилади.
  3. Бандликни таъминлашда янгича ёндашувлар ишлаб чиқилади ва ушбу фаолият турлари қўллаб-қувватланади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади