Барча янгиликлар

Президент Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилди
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Президент Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида ўлим кўпайгани сабабли йиғилиш ўтказмоқда
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекциясининг пойтахт ва Тошкент вилоятида кенг тарқалиши ҳамда дориларнинг нархлари асоссиз ошаётгани юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

Энергетика вазирлиги энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди
“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонун 11¹,11²,11³-моддалар билан тўлдирилди.

Люксембург газетасида пандемия даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати ҳақидаги мақола чиқди
Муаллифнинг ёзишича, республикада ушбу оғир даврда иқтисодий ўсиш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

ОАВга учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда ОАВ фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкинлиги келтирилган.

Аҳоли томонидан хорижий валюта сотиб олиш 3 баробарга ошди
2020 йили январь-июнь ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 797 млн долларга ошди.

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлар орасида 130-ўринни эгаллади
Марказий Осиёдаги давлатлар орасида Қозоғистон 116-ўринни, Қирғизистон 133-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
Икки йилда бир марта нашр этиладиган сўров натижаларида таъкидланишича, инфратузилманинг секин ривожланишига қарамай, Ўзбекистонда онлайн хизматлар кўрсатиш яхшиланди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун соддалаштирилган кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент топшириғи: Тест топшириш жараёни қайта кўриб чиқилади
Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирига бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқишни буюрди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли рўйхатига киритилган биринчи мамлакат бўлди
Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.gov.uz ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти stat.uz очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли DataPortals.org рўйхатидан жой олди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча маблағ ажратилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Марказий банк: Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 156 млн долларга камайди
Ўзбекистонга 2,4 млрд. АҚШ доллари трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайган.

Айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Киритилган ўзгартиришларга кўра, экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, шунингдек, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофоти тўланади.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 100 миллион доллар кредит олади
Ушбу маблағ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун сарфланади.

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси муҳокамага қўйилди
Олимларнинг таърифига кўра, сунъий интеллект инсоннинг мантиқий ва ижодий функцияларини бажарувчи интеллектуал сунъий тизимдир.

“Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Навоий КМК”, “Ўзавтосаноат” каби йирик корхоналар мажбурий энергоаудитдан ўтказилади
1 минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналар 2021-2022 йилларда мажбурий энергетик текширувдан ўтказилади.

Хушнуд Худойбердиевнинг ўрнига янги директор тайинланди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига Александра Колесниченко директор этиб тайинланди.

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси "UNO MINDA" компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан музокаралар ўтказди.

Президент Халқ қабулхоналари депутатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Халқ қабулхоналарига келиб тушган 6 мингга яқин мурожаатнинг 70 фоизи Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қаноатлантирилди.

Жорий ҳафтада валюта курслари кўтарилди
Марказий банк 14 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро кўтарилди.

Сув омборлари, сел-сув омборлари объектларининг хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилди
“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

1 августдан яна қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинади
5 йил муддатга – юридик шахслар тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича солиққа тортишдан озод этилади.

Пандемия даврида кредит қарздорликлари 1 октябргача узайтирилди
Коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.