14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

ОАВга учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда ОАВ фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкинлиги келтирилган.

1 дақиқа ўқиш47 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Унда қатор янгиликлар кўзда тутилган. Жумладан, ОАВ фото ва видеоматериалларни тайёрлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали тегишли давлат органи томонидан белгилаб берилган ҳудудларда, қирқ метргача бўлган баландликда, вазни уч килограммдан зиёд бўлмаган учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган тегишли кўрсаткичлар билан суратга олиш тақиқланган ҳудудлардан ташқари жамоат жойлари, бино ва иншоотларни ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видео тасвирга олиш ҳуқуқи, ОАВлар устав фондида чет эл инвестицияларининг улушини ўттиз фоиздан қирқ тўққиз фоизгача оширишга рухсат берилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади