14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон Марказий Осиёда очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли рўйхатига киритилган биринчи мамлакат бўлди

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.gov.uz ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти stat.uz очиқ маълумотлар порталларининг энг кенг қамровли DataPortals.org рўйхатидан жой олди.

1 дақиқа ўқиш63 марта ўқилди

DataPortals.org бу дунёдаги очиқ маълумотлар порталларининг тўлиқ рўйхати бўлиб, у маҳаллий, минтақавий ва миллий ҳукуматлар, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар ва кўплаб нодавлат ташкилотлар вакиллари, шу жумладан, бутун дунёдаги етакчи очиқ маълумотлар мутахассислари гуруҳи томонидан назорат қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.gov.uz ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти stat.uz DataPortals.org кенг қамровли рўйхатига кириш ва унга мос келиши учун экспертлар томонидан тўлиқ ўрганилиб, муҳокама қилинган.

Ҳозирги вақтда 589 та очиқ маълумотлар порталлари мазкур кенг қамровли рўйхатга киритилган.

Aйни кунга қадар, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ушбу рўйхатга иккита очиқ маълумот манбасига эга бўлган ягона мамлакат сифатида киритилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади