Марказий банк: Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 156 млн долларга камайди
Ўзбекистонга 2,4 млрд. АҚШ доллари трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга камайган.

Республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 156 млн. долларга ёки 6 фоизга камайди.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 427 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 млн. долл. ёки 9 фоизга камайди.
Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116 млн. долларга (ёки 5 фоизга) камайди.



