14 октябрь, чоршанба08:53Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча маблағ ажратилди

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари ажратилади.

1 дақиқа ўқиш53 марта ўқилди

14 июль куни “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

  • “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;
  • АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;
  • “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.
  • Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;
  • Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади