14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси "UNO MINDA" компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан музокаралар ўтказди.

1 дақиқа ўқиш129 марта ўқилди

9 июль куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси "UNO MINDA" компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда элчихона ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида мазкур компания Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Маълумот учун, "UNO MINDA" 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади