Барча янгиликлар

Доллар курси 15 сўмга кўтарилди
Марказий банк 18 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро, рубль ва тенге кўтарилди.

Халқаро авиақатновлар сентябрга қадар бекор қилинди
Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилади.

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида нечи кун дам олади
Президент фармонига кўра 29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳридаги автобусларнинг йўналишлари ўзгарди
Тошкент шаҳридаги 22 та автобус йўналишлари ҳаракатига ва 3 та йўналишлардаги автобуслар русумига ўзгартиришлар киритилди ва 3 та автобус йўналишлари ёпилди.

15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади
Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Бўстонлиқ тумани тўлиқ туристик зонага айлантирилади
Тоғ ёнбағирларида, ўрмон ва сув фонди ерларида енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этилади. Шунингдек, 80 га яқин давлат объектлари хусусийлаштирилади.

2021 йилда Бўстонлиқда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ишга тушади
Курортда осма йўлаклар, чанғи учиш ускуналари ва аттракционлар ўрнатилади. Шавкат Мирзиёев бугун, 14 август куни “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳаси билан танишди.

Тошкентда Ўзбекистон-Туркия технопарки қурилади
Технопаркда тиббий вакциналар ва дори-дармон, учувчисиз қурилмалар ишлаб чиқариш, коммуникация соҳасида янги технологиялар яратиш, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат соҳасидаги тадқиқотларни амалга ошириш учун кенг кўламли инвестициялар киритилади.

Бухорода сув таъминотини яхшилашга ОИИБ томонидан маблағ ажратилади
Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз сув таъминотини яхшилаш ва канализация тизимларини ривожлантириш учун берилади.

Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этиши мумкин
Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ: тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус салонига чиқарилмайди
17 августдан жамоат транспортлари ўз фаолиятини қайта тиклайди. Йўналишга чиқиш олдидан ҳар бир ҳайдовчи ва чиптачи тана ҳарорати тиббий меъёрда бўлган ҳолда, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланиши назоратга олинади.

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда автомобиль кабинасидан чиқиши шартми?
ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини фақат айрим ҳолатларда талаб қилишга ҳақли.

Ўзбекистонда бюджет харажатлари 2021 йилгача қисқариши мумкин
Бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан, директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади.

15 августдан қайси вилоятларга поездлар ва самолётлар қатнови бошланиши маълум қилинди
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиши мумкин.

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди
Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.

Бизнес учун 10 минг долларгача грант ажратилади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг қўшма ташаббуси кичик бизнес субектларидан Тадбиркорликни Интеграциялашган дастурида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддатини узайтирди.

«Яшил», «сариқ» ва «қизил» авиарейслар рўйхати янгиланди
«Яшил» рейсларда - Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан келганлар карантинга олинмайди.

Энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрида сотилмоқда
ДСҚ озиқ-овқат бозорларидаги маҳсулотларнинг нархларини келтирди. Унга кўра энг арзон мол гўшти Нукус шаҳрида, энг қиммат мол гўшти Тошкент шаҳрида сотилаётгани маълум бўлди.

Кимё ва биология бўйича миллий сертификатга эга ўқувчилар ОТМга киришда тестдан озод бўлади
Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилади.

Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда музлатгич ишлаб чиқариш корхонасини очилади
Корхона 2021 йилда ишга туширилиб, йилига 90 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилади.

Тошкент давлат юридик университетида битта талабанинг ўқиши учун қанча маблағ сарфланади
Шартнома пулини тўлай олмайдиган талабалар учун моддий ёрдам кўрсатилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 1 трлн сўмлик битимларга олдиндан розилик берди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси шундай йирик битимларнинг бир нечтасини келтириб ўтди. Булар орасида «ANGLESEY FOOD» МЧЖ (korzinka.uz бренди остида супермаркетлар) ҳам киритилган.

Масжидлар, хусусий боғча ва мактаблар ҳамда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилади
Бунда ушбу муассасалар муайян санитария талабларига бўйсунишлари лозим.