14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«Яшил», «сариқ» ва «қизил» авиарейслар рўйхати янгиланди

«Яшил» рейсларда - Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан келганлар карантинга олинмайди.

1 дақиқа ўқиш293 марта ўқилди

Республика махсус комиссияси қарори билан, Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириш бўйича янги тартиб белгиланди.

Унга кўра:

Эпидемиологик вазият барқарор бўлган («яшил» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган («сариқ» рейслар) давлатлардан – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган («қизил» рейслар – эвакуация рейслари) давлатлардан – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди. Унга асосан:

  • «яшил» рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;
  • «сариқ» рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбойжон;
  • «қизил» рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Белгиланишича, бу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб борилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади