14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Самарқандда Хитой билан ҳамкорликда музлатгич ишлаб чиқариш корхонасини очилади

Корхона 2021 йилда ишга туширилиб, йилига 90 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилади.

1 дақиқа ўқиш70 марта ўқилди

Яқин келажакда хитойлик ҳамкорлар билан Нурободда замонавий музлатгичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА “Ўзэлтехсаноат” маълумотига таяниб.

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 1 гектар ер майдонида қад ростлаши кутилаётган мазкур корхона «TESPACK» масъулияти чекланган жамият томонидан қурилади. 2021 йилда ишга туширилиши белгиланган умумий қиймати 2,5 миллион доллар бўлган корхона лойиҳаси қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ерда йилига 90 минг дона музлатгич ишлаб чиқариш, 120 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

- Корхона ишга тушгач, ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшлар бандлиги таъминланади, - дейди корхона раҳбари Зафар Аҳмаджонов. – Бугунги кунда корхонада қурилиш ишлари жадал суръатда давом эттирилмоқда. Зарур техника ва жиҳозлар Хитойдан олиб келинган.

Айни пайтда ҳамкорлар билан ходимларни ўқитиш ва касб кўникмасини ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади