14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Россия меҳнат мигрантлари учун ишчи визасини жорий этиши мумкин

Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади.

1 дақиқа ўқиш135 марта ўқилди

Яқинда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини маълум қилган эди.

Шу муносабат билан Superjob тадқиқотлар маркази мамлакат аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди ва унда иштирок этганларнинг қарийб 60 фоизи меҳнат мигрантлари учун ишчи визаларини бериш тартибини мураккаблаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган.

Медведевнинг таъкидлашича, янги қоидаларга кўра, меҳнат мигранти иш берувчи унинг иш жойини тасдиқлаган тақдирда Россияга кириши мумкин бўлади. Коронавирус пандемияси даврида меҳнат мигрантларининг 40 фоизи ишсиз қолган ва бу Россияда жиноятчиликнинг ўсишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади