Барча янгиликлар

Самарқандда Туркиянинг Бош консулхонаси очилади
Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди.

Дониёр Ғаниев: Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади.

“Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври янги форматда ишга тушмоқда
Рақамли иқтисодиётни ривожланиш йилида пандемия туфайли “Стартап ташаббуслари” қўллаб-қувватлаш дастури биринчи марта тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади.

Сирдарёда 7721 та оила «Темир дафтар» рўйхатига киритилди
Президент Халқ қабулхоналари маблағларнинг ўз эгаларига етиб бориши назоратга олишган. «Темир дафтар» киритилган 731 та оиланинг 2731 нафардан иборат аъзоларига ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатилиши бевосита жойларга чиқиб мониторинг қилинди.

Маҳаллий йўналишлардаги барча поездлар қатнови қайта тикланди
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди. Йўловчилар учун ниқоб тақиш ва бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби сақлаб қолинади.

Ўтган ҳафтада биржада пахта ёғи ва шакар қанчадан сотилди?
Ўтган ҳафтада савдо платформаларига 2 174,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 825,0 тоннаси, яъни 83,9% сотилди. Биржа савдоларига 2 624,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 890,0 тоннаси, яъни 33,9% сотилди.

Хоразм вилоятида умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
2021 йил 1 апрелга қадар 26 та йирик инвестиция лойиҳалари билан бир вақтда вилоятнинг ҳар бир туманида қўшимча янги саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

15 мартдан кейин кредит олганларга кредит таътили берилмайдими?
Марказий банк: кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Қўшимча маълумотлар олиш учун бевосита тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистонда «олтин дафтар» ягона маълумотлар базаси яратилади (видео)
«Олтин дафтар» ягона маълумотлар базасига чет элда ишлайдиган фуқаролар — потенциал сармоядорлар, нуфузли хорижий университетларнинг профессорлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари киритилади.

Сунъий интеллект қачон мактаб тизимига жорий этилади?
2024 йилга келиб, одатдаги ўқув дастури доирасидаги барча мактабларнинг ярмида сунъий интеллект дарслари ўқитилади.

«Ақл марказлари» ТОП-15 талиги эълон қилинди
«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлардир.

Ўзбекистон яна бир уяли алоқа операторига эга бўлди
Humans компанияси Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа операторига айланди. 19 августдан 15 сентябрга қадар компания SIM-карта ва банк карталарига олдиндан буюртма олишни бошлайди.

Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 217 млн. долларга камайди
Марказий банк матбуот хизмати Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумот берди.

Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди
Президент томонидан янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

ЙПХ ходими автомобилни нега тўхтатганини тушунтириши шарт
Транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўради.

Дорихоналарда қандай дори воситалари мавжуд эмас ва қандай дориларнинг нархлари оширилган?
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида кўпчилик дорихоналарда COVID-19 билан даволаниш учун зарур бўлган воситаларнинг танқислиги ва нархларнинг оширилиши кузатилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вазият ҳақида қуйидагича изоҳ берди.

Меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун паст ставкали кредитлар ажратилади
Хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларга тадбиркорликни бошлаш учун кредит ресурслари ажратилади ҳамда банк кредитлари таъминоти бўйича суғурта полиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев: Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

2020 йилнинг 6 ойида жисмоний шахслар томонидан қанча доллар сотилди ва сотиб олинди?
Жорий йилнинг январь-июль ойларида жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валютаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 842 млн. долларга ошди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 8 та микро ГЭС қуриш лойиҳасини эълон қилди
Ўзбекистон гидроэнергетик салоҳиятини ошириш борасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида йирик ГЭСларни қуриш баробарида, микро ва кичик ГЭСларни қуришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Тошкентдаги 514 та маҳалла фуқарлар йиғинлари билан масофавий мулоқот ўрнатилди
Ўтказилган мулоқотлар натижасида ҳудудларда сурункали касаллиги бўлган ва дори-дармонга муҳтож фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, бугунга кунга қадар 90 млн. сўмлик дори-дармонлар 980 дан ортиқ фуқароларга бепул етказиб берилди.

Электрон танлов ва тендер бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди
Электрон танлов ва тендер бўйича энг йирик битимлар Наманган вилояти (37%) ва Тошкент шаҳри (30%) да тузилган. Кейинги ўринларда турган Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг улушлари мос тарзда 19% ва 8% ни ташкил этди.

Маҳаллий йўналишларда қатнайдиган автобуслар рўйхати ва нархлари маълум қилинди
Чипталарни «Тошкент» автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Карантин вақтида кечиктирилган кредит тўловларининг тўлаш тартиби қандай?
Пандемия даврида жисмоний шахслар учун ҳам кредитлар 1 октябрга қадар узайтирилган эди. Лекин банкдан ҳозирги ойдаги кредит тўловига қўшиб, ўтган ойлар учун ҳам тўловни қўшиб тўлаш сўралмоқда. Бу қанчалик тўғри, деган саволга Марказий банк матбуот хизмати жавоб берди.