14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Маҳаллий йўналишлардаги барча поездлар қатнови қайта тикланди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди. Йўловчилар учун ниқоб тақиш ва бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби сақлаб қолинади.

1 дақиқа ўқиш75 марта ўқилди

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланишини маълум қилди.

15 августдан Тошкентдан Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларига Afrosiyob поездлари қатнови, шунингдек, Тошкент — Андижон рейси қайта тикланган эди.

Қайта тикланадиган поезд рейслари:

20 август

  • 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент — Андижон;
  • 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон — Бухоро;
  • 21 август
  • 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро -Андижон;
  • 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент — Сариосиё;

22 август

  • 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё — Тошкент;
  • 14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон — Термиз;
  • 23 август
  • 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз — Андижон;
  • 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон -Хива;

25 август

  • 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива — Андижон;

26 август

  • 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон -Тошкент.
  • Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Айни вақтда Sharq ва Nasaf поездлари қатновини қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея қайд этди компания.

Йўловчилар учун ниқоб тақиш ва бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби сақлаб қолинади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади