# Ўзбекистон

Боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади
Шавкат Мирзиёев томонидан 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилиши таъкидланди. "Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади", деди Президент йиғилишда.

Такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайди
Адлия вазирлиги Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан, Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайдиган бўлди.

Ўзбекистонда 14 апрель соат 14:23 ҳолатига кўра коронавирусдан касалланган ва тузалганлар сони
Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 14 апрель куни соат 14:23 ҳолатига кўра 99 нафарни ташкил этмоқда. Бугуннинг ўзида жами 14 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга юборилди.

Коронавирусдан тузалганлар сони юзга яқинлашди
Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 14 апрель куни соат 14:27 ҳолатига кўра 99 нафарни ташкил этмоқда. Бугуннинг ўзида жами 14 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга юборилди.

Яна тўрт нафар бемор коронавирусдан тузалди
Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Улар турли мамлакатлардан чартер рейс орқали ватанга қайтиб келишган.

COVID-19нинг навбатдаги таҳдиди
ЕООИнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонга таъсир қиладими?

Ўзбекистон банкларида долларнинг сотиш ва сотиш олиш нархи қанча?
Бугун, 14 аперль куни ҳолатига кўра, 1 АҚШ долларини ҳамма банклар бир хил нархда сотиш учун таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 АҚШ доллари 103,26 сўмга кўтарилиб, 9 693,36 сўмни ташкил қилмоқда.

Яна икки нафар бемор COVID-19ни енгди
Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Нақд пул муомаласини қисқартириш чоралари белгиланмоқда
Барча турдаги корхона ва ташкилотлар, шу жумладан бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақлари ва пенсия тўловлари банк карталари орқали тўланади. Шунингдек, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматларни жойлаштирилади.

Марказий банк АҚШ доллари курсининг кескин ошиши борасида ахборот берди
Марказий банк сўнгги кунлардаги АҚШ доллари курсининг кескин ошиши борасида ўз ахборотни эълон қилди. Марказий банк сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст даражада баҳоламоқда.

Инфографика: Ўзбекистонда COVID-19га чалинган беморлар сонининг ўсиши: 15 мартдан 13 апрелга қадар.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 100тага ошди ва 896 нафарга етди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди
Марказий банк 14 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

АҚШ Савдо вакили офиси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига ёрдам беради
Америка томони фикрига кўра, Ўзбекистон томони коронавирус пандемияси давридан мамлакатнинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг 4-йиғилишига янада пухта ва сифатли тайёргарлик кўриш имконияти сифатида фойдаланиши мумкин.

Инфографика: Ўзбекистонда 15 мартдан 11 апрелгача COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони
11 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 102 нафарга кўпайиб, касаллар сони 796 кишига етган эди. 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда.

Банклар берган кредит таътили автокредитлар учун ҳам амал қиладими?
Карантин режимига тўлиқ риоя қилиш мақсадида мавжуд 2,4 млн. қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига жисмонан имконият бўлмагани сабабли жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктирилиб берилди.

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “ВВ-” даражасида сақлаб қолди
“Fitch Ratings” прогноз қилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 2% ўсади. Келгуси йилда бу суръат 6,8 фоизга етади.

Инфографика: Ўзбекистонда 15 мартдан 10 апрелгача COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар сони
10 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 70 нафарга кўпайиб, касаллар сони 694 кишига етган эди. 11 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 729 нафарни ташкил қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев айни вазиятда уйда ўтирган фуқароларга ва ўз бурчини матонат билан бажараётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди
Ватанимизда яшаётган ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслиги керак. Сабр-тоқат билан уйида ва карантин масканларида ўтирган барча фуқароларимизга, шунингдек, ўз бурчини мардлик ва матонат билан бажараётган шифокорларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман, деди Президент.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг барча таклиф ва ташаббуслари Боку декларациясига киритилди
10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида Шавкат Мирзиёвнинг барча таклиф ва ташаббуслари Боку декларациясида ўз аксини топди.

Ўзбекистонда расмий нишонланадиган байрамлар сони биттага кўпайди
10 апрель куни Президент томонидан “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” Қонун имзоланди. Ўзбекистонликлар учун расмий дам олиш байрами яна бир кунга кўпайди.

ЕОИИ билан инетеграциялашув жараёнлари парламент эътиборида
Депутатлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари, вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ва хавф-хатарлар ҳам алоҳида ўрганилиши белгиланган. Авваламбор, шуни ҳисобга олишимиз керакки, ЕОИИ биз учун катта бозор ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни яратади, дейди Олий Мажлис депутати Шарофиддин НАЗАРОВ.

Ўзбекистон йил охиригача «GSP+» бенефициар мақомини олиши мумкин
Жорий йилнинг охиригача Европа Иттифоқи тегишли сўровни йўналтириш ҳамда кейинчаликда «GSP+» тизимининг бенефициар мақомини олиши бўйича Ўзбекистон томонига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Банклар омонат фоизини сақланган ҳолда узайтириш амалиётини йўлга қўйди
Мамлакатда эълон қилинган карантин туфайли барча банклар кредит тўловлари муддатини 2-3 ойга узайтирган эди. Бугунга келиб, омонатчиларга қулайлик яратиш мақсадида, бир нечта банк томонидан омонат фоизлари сақланган ҳолда узайтириш амалиёти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир ой ичида яна 7 поғонага кўтарилди
Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида 36 поғонага кўтарилган.