14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “ВВ-” даражасида сақлаб қолди

“Fitch Ratings” прогноз қилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 2% ўсади. Келгуси йилда бу суръат 6,8 фоизга етади.

1 дақиқа ўқиш103 марта ўқилди

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “ВВ-” (“Барқарор” прогнози) даражасида сақлаб қолди. Бунга асосий сабаб мамлакатда мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлиги, диверсификацияланган товарлар экспорти базаси (2019 йил якунларига кўра, экспорт таркибида олтин 34%, нефть ва газ 17%, озиқ-овқат маҳсулотлари 10%) ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятлари ҳисобланади.

“Fitch Ratings” прогноз қилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 2% ўсади. Келгуси йилда бу суръат 6,8 фоизга етади. Бунда ҳозирдаги инқирозга қарши чоралар, ёш ишчи кучи, юқори инвестиция, ислоҳотларнинг давом эттирилиши ҳамда асосий ҳамкорлар (Россия, Хитой)нинг тезроқ оёққа туриб олиши муҳим роль ўйнайди.

Давлат қарзлари ЯИМга нисбатан 34,3%га етади, 2019 йилда бу кўрсаткич 28,5% эди. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг салкам 20 млрд. долларлик активлари, жумладан, халқаро захираларнинг 37,7% — 11 млрд. доллари пул маблағларидан, 57 фоизи Марказий банкнинг монетар олтиндан иборат эканлиги ҳам ташқи қарз ва фискаль сиёсатнинг мослашувчанлигини таъминлайди.

Консолидацияланган бюджет дефицити 2020 йилда ЯИМга нисбатан 4,2%га етиши мумкин. “Fitch Ratings” ислоҳотлардан четлашиш, макроиқтисодий мувозанатнинг бузилиши ҳамда макроиқтисодий барқарорлик учун хатарларни оширадиган номақбул чоралар, коронавирус пандемиясининг ЯИМнинг ўрта муддатли ўсиши ёки давлат молиясига ўта кучли салбий таъсир кўрсатиши ҳамда валюта захираларининг пасайиши ёки ташқи қарз мажбуриятларининг кескин ўсишини Ўзбекистон рейтингига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида кўрсатиб ўтган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади