14 октябрь, чоршанба13:58Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Яна тўрт нафар бемор коронавирусдан тузалди

Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Улар турли мамлакатлардан чартер рейс орқали ватанга қайтиб келишган.

1 дақиқа ўқиш57 марта ўқилди

Бугун, 14 апрель куни Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан яна 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан (барчаси эркак) уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари самарқандлик) чартер рейс орқали Туркиядан Бухорога келишган. Яна бир нафари эса қашқадарёлик бўлиб, чартер рейс орқали Россиядан Бухорога келган. Барчаси карантинда бўлишган ва коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанишни бошлашган.

Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 89 нафарга етди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади