14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
COVID-19

Коронавирусдан тузалганлар сони юзга яқинлашди

Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 14 апрель куни соат 14:27 ҳолатига кўра 99 нафарни ташкил этмоқда. Бугуннинг ўзида жами 14 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга юборилди.

1 дақиқа ўқиш223 марта ўқилди

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Яна тўрт нафар бемор коронавирусдан тузалди

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади