14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Яна икки нафар бемор COVID-19ни енгди

Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

1 дақиқа ўқиш212 марта ўқилди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси, Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятлари сафига эндиликда Қашқадарё вилояти ҳам қўшилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади