“Ўзавтосаноат” АЖ 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ эҳсон қилди
“Ўзавтосаноат” АЖ “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ ўтказди.

“Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган.
"Автомобилсозлик соҳаси раҳбарлари ва корхоналар ходимлари бир кунлик иш ҳақларини аҳолининг муҳтож қатламларига озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиена воситаларини харид қилишлари учун ўтказиб бердилар", дейилади хабарда.



