20.11.2026 | Тошкент | 18:39
ЎЗ
Malibu•••
IMOEX 2 341,96 −3,13% ↓RTSI 900,49 −3,13% ↓RGBI 110,76 −0,45% ↓RGBITR 772,65 −0,40% ↓CNY Бирж. 12,25 +0,27% ↑UTAR 8,58 −2,50% ↓NKNC 45,10 −4,65% ↓USD/UZS 11 971,64 −8,72 ↓EUR/UZS 13 160,42 +26,35 ↑RUB/UZS 146,33 +0,71 ↑
Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунландиПойтахт сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларини қай даражада ҳал эта оляпти?Ўзбекистонда давлат органлари ва ҳудудлар учун коррупция ҳамда яширин иқтисодиёт рейтинги ишга тушириладиUZ В Узбекистане запускается рейтинг коррупции и теневой экономики для госорганов и регионовUzAuto Motors халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзоладиМарказий банк 30 ноябрь куни учун олтин қуймалар нархини маълум қилди2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкалари бош режаси тасдиқланиши режалаштирилмоқдаЎзбекистон жорий йилда энг кўп тўқимачилик маҳсулотларини Россияга экспорт қилган“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида Газпромбанкнинг молиявий кўмаги ёрдамида инвестицион лойиҳа амалга ошириладиТошкентда оммавий қабуллар вилоятлардаги оммавий қабуллардан нимаси билан фарқ қилади?Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди – Шавкат Мирзиёев«Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

Давлат томонидан тартибга солиш

765 та материал

Иқтисодиёт ва бизнес

11 млрд сўмдан ортиқ солиқларни тўлаш кечиктирилди

19 апрелигача маҳаллий давлат ҳокимияти ва солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида тадбиркорлик субъектларининг солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилди.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳамда қурилиш ва инфратузилма тармоқлари фаолияти масалалари муҳокама қилинди.

Жамият

Рамазон ойининг бошланиши нечинчи апрелга тўғри келиши маълум бўлди

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Сиёсат

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга пандемияга қарши кураш учун кўмак ажратишини маълум қилди

Шарль Мишель Европа Иттифоқи ушбу глобал хатарга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар қилди.

Жамият

TEAM университети ташкил этилди

“TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Иқтисодиёт ва бизнес

Марказий банк: Грузиянинг “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига лицензия берилди

“TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.

Жамият

Республика махсус комиссиясининг қарори: карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди

Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг (фуқаролик паспорти, Ўзбекистонда яшаш рухсатномаси), автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади.

Жамият

Таксиларга лицензия бериш тартиби вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди.

Сиёсат

Мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноатини рағбатлантириш учун 700 миллион доллар жалб қилинади

Пандемия шароитида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Жамият

Ўзбекистонга 15 кишилик хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди

17 апрель куни Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.

Сиёсат

Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери қурилиши бошланди

Зангиота туманида жами 79 гектарлик ер майдони ажратилди. Жами 14 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш орқали минтақада ягона замонавий фармацевтика кластери ҳамда 1700 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жамият

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Жорий йил сентябргача жойларга камида 1 000 та пахта териш машинаси етказиб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Жамият

Ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этилади

Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Жамият

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ўз вақтида тўланади

“Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Жамият

Фуқаролар Давлат солиқ қўмитасига аввалгидан кўра камроқ мурожаат қилмоқда

Давлат солиқ қўмитасининг "Ишонч телефони" ва "Қўнҳироқлар маркази"га аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сони камайган. Республиканинг учта вилоятидан бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ мурожаат тушган.

Сиёсат

Боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади

Шавкат Мирзиёев томонидан 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилиши таъкидланди. "Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади", деди Президент йиғилишда.

Жамият

Такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайди

Адлия вазирлиги Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан, Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайдиган бўлди.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз

Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушгани йўқ. Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сиёсат

ЕОИИ билан ҳамкорлик мулоҳазалари: Ҳукумат аъзолари ушбу масалада депутатлар саволларига қандай жавоб қайтарди?

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги қай кўринишда бўлиши манфаатли бўлади? Халқ вакиллари бўлмиш депутатлар ва сенаторлар кейинги ойларда парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича, чуқур муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари лозимлигини амалий ишлари билан кўрсатмоқда.

davaktiv.uze-auksion.uzSOS 24
ЎЗ