14 октябрь, чоршанба14:05Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Таксиларга лицензия бериш тартиби вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди.

1 дақиқа ўқиш483 марта ўқилди

Тошкент шаҳрида 15 апрелдан 5 майга қадар йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайди

Аввалроқ Республика махсус комиссияси йўловчи ташиш фаолияти учун лицензия варақаларига эга енгил автомобилларнинг фақатгина йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, «доставка», кейтеринг) билан шуғулланишига рухсат берган эди.

Улар фақатгина озиқ-овқат, дори-дармон, тиббиёт воситалари, шунингдек биринчи навбатда зарур маҳсулотларни ташиши мумкин. Йўловчи ташиш ёки фуқаролар билан боғлиқ бошқа фаолиятлар билан шуғулланган тақдирда уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Қайд этишларича, ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензияланган автомобиллар сони 11 792 тага етган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади