14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тошкент шаҳрида кириш-чиқиш тақиқланган кўчаларни кўриш мумкин бўлган геопортал яратилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.

1 дақиқа ўқиш920 марта ўқилди

Карантин туфайли пойтахтимизнинг кўплаб кўча ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилганидан хабарингиз бор.

Ушбу тўсиқлар Тошкент шаҳри бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида яратилган геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.

Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган. Унга covid19.geoportal.uz манзили орқали кириш ҳамда фойдаланиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади