# Лицензия

Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда
2021 йил 1 январдан бошлаб 70 та лицензия ва 35 та рухсатнома бекор қилиниб, 115 та лицензия ва рухсатномани олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.

Таксиларга лицензия бериш тартиби вақтинча тўхтатилди
Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди.

Тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди
Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия керак бўлмайди.

Қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Миллий гвардия томонидан амалга оширилади.

1 августгагача лицензия бериш электрон тизимга ўтади
Шавкат Мирзиёев Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига жорий йил 1 августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимини ишга тушириш вазифасини қўйди.

2020 йил 1 январдан дорихоналарга лицензия берувчи ваколатли орган ўзгаради
Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ўтказилмоқда.

Геодезия ва картография фаолиятига лицензия олиш соддалаштирилди
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди (21.11.2019 йилдаги 927-сон ВМҚга қаранг).