14 октябрь, чоршанба13:11Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

11 млрд сўмдан ортиқ солиқларни тўлаш кечиктирилди

19 апрелигача маҳаллий давлат ҳокимияти ва солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида тадбиркорлик субъектларининг солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилди.

1 дақиқа ўқиш79 марта ўқилди

Маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида хўжалик юритувчи субъектларининг 11 миллиард 536 миллион сўмлик солиқларини тўлаш муддатлари ўзгартирилди.

Ўзбекистонда 6,76 миллиард сўмдан зиёд солиқларни тўлаш муддати кейинга қолдирилди

Ўзбекистон Президентининг Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича ПФ-5969 ва ПФ-5978-сонли Фармонларида тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) масалаларига алоҳида урғу берилмоқда.

Жорий йилнинг 19 апрелигача маҳаллий давлат ҳокимияти ва солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида тадбиркорлик субъектларининг солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилди.

Жумладан, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган субъектларининг 7,5 млрд. сўмлик солиқларини тўлаш муддатлари кечиктирилган бўлса, транспорт соҳаси тадбиркорлари 626,1 млн. сўм, қурилиш соҳаси вакиллари эса 623,6 млн. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш имконига эга бўлди.

Бундан ташқари:

- савдо – 588,7 млн. сўм;

- саноат – 500,6 млн. сўм;

- хизмат кўрсатиш – 472,8 млн. сўм;

- умумий овқатланиш – 391,2 млн. сўм;

- бозор – 383, 4 млн. сўм;

- меҳмонхона хизмати – 251,3 млн. сўм;

- қишлоқ хўжалиги – 200, 4 млн. сўм;

- тиббий хизмат – 15,6 млн. сўм;

- тўйхона хизмати соҳаси вакилларига 11,3 млн. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартиришга рухсат берилди.

Шунингдек, яна 690,2 млрд. сўм миқдоридаги солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш бўйича келиб тушган мурожаатлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади